Айни дамда учрашувга қизиқиш билдираётган тадбиркорлар ва ширкатларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.
Ушбу йиғилишнинг навбатдаги жорий йилнинг 1 декабрида ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Айни дамда учрашувга қизиқиш билдираётган тадбиркорлар ва ширкатларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.
Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиб, туркиялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга инвестиция киритиши жуда сустлиги, улар олдида қатор муаммолар турганини айтган. Абдулла Ариповдан улар билан учрашишини сўраган.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.