Афғонистондаги тинчлик жараёнини бошлаш юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг жорий йил майдаги АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни тадбиқ этиш доирасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатга оид айрим масалалар муҳокама қилинган.
Учрашувда ўз ишини бошлаётган Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ва ушбу давлатдаги тинчлик жараёнини бошлаш юзасидан фикр алмашилди.