...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” монополиясига барҳам берилади, компания иккига ажратилади


14:46, 28.11.2018 Жамият
 4 199

Акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси базасида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қайд этилган.
 
Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
 
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжат билан авиакомпания тизимидаги давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият шаклига ўтказилади. Жумладан самолётларга техник ёрдам кўрсатувчи “Uzbekistan Airways Technics” ҳам МЧЖ шаклида қайта ташкил қилинади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
 
“Ўзаэронавигация маркази” эса Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилади. “Махсус авиацион ишлар бўйича авиакомпания” базасида “Uzbekistan Helicopters“ МЧЖ ташкил қилинади.
 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар