...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон авиабозорига 14 та хорижий компания қизиқиш билдирмоқда


11:51, 28.01.2019 Жамият
 2 860

Энди ким бозорга кириши масаласи бевосита бош вазирнинг ваколатлари орасида.

14 та хорижий авиакомпания Ўзбекистонда фаолият юритишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари в.б. Улуғбек Қосимхўжаев йил якунларига бағишлаб ташкил қилинган матбуот анжумани вақтида маълум қилди, дея хабар берди “Халқ сўзи онлайн”.
 
Қосимхўжаевнинг айтишича, унинг ўзи тўртта катта лоукостер компания билан музокара олиб борган. “Ҳозирда жами Ўзбекистон бозорига 14 та турли компания қизиқиш билдирмоқда. Бу фақатгина лоукостерлар эмас. Улар орасида - KLM (Нидерландия), Lufthansa (Германия), Lion Air (Индонезия) ва бошқалар”, - деди Қосимхўжаев.
 
Туркиянинг иккита лоукостери Pegasus Airlines ва Atlasglobal, шунингдек, БААдан Flydubai ҳамда Россиядан яна бир компания Ўзбекистон бозорини кузатмоқда.
 
“2018 йил авиация соҳасида катта ўзгаришлар бўлди, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” монополияни йўқотди. Аэропортларни бошқариш функцияси Uzbekistan Airportsʼга берилди. Энди ким бозорга кириши масаласи бевосита бош вазирнинг ваколатлари орасида”, - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Теглар:Авиа лоукостер Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар