Учрашув гуруҳларга бўлинган тарзда ташкил этилган бўлиб, бугун тушгача давом этиши маълум қилинмоқда.
Учрашув белгиланганидек, бугун, 1 декабрь куни соат 9:00 да Тошкент шаҳар ҳокимияти биносида старт олди. Бош вазир Абдулла Ариповга эса Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлик қиляпти.
Арипов ва Ортиқхўжаев тадбиркорларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларига, таклифларига атрофлича эътибор қаратмоқда. Ҳокимиятда бўлиб турган QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, протокол асосида ўтказилаётган учрашувдан тадбиркорларнинг кўпчилиги яхши кайфиятда чиқиб келяпти.
Тадбиркорлардан бирининг маълум қилишича, Ҳукумат раиси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркорларга муносабати аъло даражада бўляпти ва муаммолар ҳақиқатан ҳам ҳал этиляпти. “10 сотих ер сўрадим, лойиҳамни тушунтириб бердим. Дарров ишимни битириб беришди, маълумотларни ёзиб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар беришди. Шунинг ўзи жуда катта гап”, деган Ўзбекистондаги IAC компанияси директори.
Учрашув гуруҳларга бўлинган тарзда ташкил этилган бўлиб, бугун тушгача давом этиши маълум қилинмоқда.