Кейинчалик таклиф қилинган 12 компания лойиҳалари қабул қилинган.
Ушбу марказ қурилишининг тузилиши ҳамда лойиҳанинг моҳияти ҳақида “Тashkent city” лойиҳаси қурилишига бағишланган биринчи матбуот анжуманида баён этилди.
Ўзбекистонда илк бор ердан фойдаланиш ҳуқуқини пулга сотиш, кейинчалик эгалик қилиш ҳуқуқини бериш чет эллик инвесторларни жалб қилишда энг катта омил бўлиб хизмат қилди ва 1 гектар ер майдони 2 миллион АҚШ долларига баҳоланди. Бу қиймат айни ҳудуд ўрнида бўлган Ўқчи ҳамда Олмазор маҳалла фуқароларини кўчириш, уй билан таъминлаш, хонадонларини бузиш, ободонлаштириш ишлари, ернинг умумий харажатлари ҳамда “Тashkent city” таркибида бутун республика ҳудудида ягона ва ўзига хос бўлган боғ ташкил этиш харажатларига пропорционал даражада келиб чиқилган ҳамда келиб тушган маблағлар айни мақсадларда сарфланмоқда.
Расмийларнинг берган маълумотларига қараганда, “Тashkent city” лойиҳасини қуриш бўйича 730 ортиқ сармоядорлар билан музокаралар олиб борилган, аммо биринчи ярим йилликда бирорта ҳам инвестор лойиҳага ишонч билдирмаган. Кейинчалик таклиф қилинган 12 компания лойиҳалари қабул қилинган.
Ерларни бундай услубда сотиш орқали “Poytaxt city” намунасида республика бошқа ҳудудларида ҳам айни “city” лойиҳаларни ишлаб чиқилишига асос бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шундай изоҳ берди:
“Мана ҳозир “Yunusobod city” лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлди, ҳозирда инвесторларни жалб қилиш масалалар кўриб чиқилмоқда. Ҳар бир фуқаро, маҳаллий ва хорижий компаниялар ушбу лойиҳаларда инвестор бўлиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳафтанинг ҳар шанба куни ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар учун “очиқ эшиклар” куни ўтказилиб келинмоқда. Бундан ташқари, www.cibc.uz сайтида лойиҳа доирасидаги барча маълумотлар тўлиқ жойлаштириб борилмоқда”.