Аслида эса қиз тоби қочиб, хушини йўқотган ва поезд ҳаракатланадиган чуқурга қулаган.
QALAMPIR.UZ мазкур видео ортидан тушди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, ушбу воқеа шу кеча-кундузда эмас, аксинча, жорий йилнинг ёз ойларида рўй берган. Аниқроқ қилиб айтсак, ушбу воқеа жорий йилнинг 25 июль санасида қайд этилган.
Поезд остига тушиб кетган қизнинг вогон остига ўзини ташлагани иддао қилинмоқда. Аслида эса қиз тоби қочиб, хушини йўқотган ва поезд ҳаракатланадиган чуқурга қулаган.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, қиз омон қолган.