...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қирғизистонда автобуслар йиғишни йўлга қўймоқчи


14:15, 04.12.2018 Жамият
 1 869

Автобуслардан ташқари қишлоқ хўжалиги техникаси ва автобуслар йиғиш ҳам мўлжалланган.

2018 йилнинг 28 ноябридан 1 декабригача Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов бошчилигидаги делегация Тошкентда амалий ташриф билан бўлди.
 
Вазирликнинг маълум қилишича, ташрифнинг асосий мақсади икки мамлакат президентларининг 2017 йилда бўлиб ўтган учрашувлари доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида эришилган шартнома ва ҳукуматлараро келишувлар бажарилишини муҳокама қилиш бўлди.
 
Шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо, транспорт ва саноат соҳасида ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш масалалари кўтарилди.
 
Томонлар Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллар ва автобусларни йиғиш бўйича лойиҳани муҳокама қилишди. Шунингдек, республика жанубий вилоятларида машина-техника станцияларини яратиш имкониятини кўриб чиқиш ҳамда Бишкек учун йўловчи ташиш бўйича хизматлар тақдим этишда давлат-хусусий шериклик доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларга эришилди.
 
Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
 
Шунингдек, таъкидланишича, олий даражадаги учрашув давомида икки давлат раҳбарлари томонидан икки томонлама савдо айланмасини 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар