Бу рўйхатни АҚШнинг ўзига хос “қора рўйхати” деб аташ ҳам мумкин.
Помпео ўз қарори билан Ўзбекистонда дин эркинлигини таъминлаш борасидаги ишларни ҳам тан олган.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистоннинг диний эркинлик соҳасида амалга оширган ишларини илк бор диний эркинликни ривожлантириш бўйича вазирликлар конференциясида таъкидлаб ўтганди. Анжуманда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошлиқ ўзбек делегацияси ҳам иштирок этганди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Вашингтонгдаги элчихонаси АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбек бошлиқ делегация малакатда диний эркинлик борасида олиб борилган ва давом этаётган ишлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлганини қайд этган.