Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев мамлакат Қуролли кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани, бугун, 14 январь куни мукофотлар ўз эгаларига топширилгани, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.
“Генерал бўлиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг муқаддас орзуси. Сизларни ана шундай юксак унвонга эришганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Лекин шуни доим ёдда тутишимиз керакки, ҳарбий хизматда ва давлат бошқарувида бундан ҳам юқори мартаба, бундан ҳам олий унвон бор. Бу – халқимиз, Ватанимизнинг ишончига, ўз муқаддас бурчига доимо содиқ ва муносиб бўлишдир”, деган давлат раҳбари.