Абдусалом Азизов ўзбек-рус ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорлигини юқори баҳолади.
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан музокара ўтказди.
Абдусалом Азизов ўзбек-рус ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорлигини юқори баҳолади.
“Биз Россияни бутун дунёда ҳурматга эга деб биламиз. Тарихдан ривожланиб келган маданий ва иқтисодий алоқаларимизни бир четга суриб қўйиш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз”, дейди Азизов.
Ўзбекистон Мудофаа вазири икки мамлакат ўртасидаги кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник таъминот ва бўлинмаларнинг ҳарбий тайёргарлиги доирасидаги ҳамкорликни қайд этиб ўтди.
“Рус мутахассислари кўп ёрдам беришмоқда, табиийки, ўзбек делегациялари ва жамоалари “АрМИ” ва “Армия” форумларида иштирок этмоқда. Ижобий натижалар ҳам қайд этилмоқда”, дейди ўзбек вазири.
Азизов икки давлат раҳбарининг учрашуви ўзбек-рус муносабатларига янги туртки бўлганини таъкидлади.