Россия ҳарбий самолёти қулагандан сўнг Сурияда мудофани кучайтирмоқчи.
Бу қарорга Сурияда Россия ҳарбий самолёти уриб туширилиши сабаб бўлди.
Аввалроқ, 17 сентябрь куни Суриянинг Латакия шаҳрида Россиянинг Ил-20 ҳарбий самолёти уриб туширилгани ва бортдаги 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маьлумот учун, “S-300” ракетага қарши тизими 2009 йил 4 май куни Москвада бўлиб ўтган ҳарбий парадда намойиш қилинган.