...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Бинали Йилдирим Ислом Каримов ҳақида гапирди


15:18, 24.09.2018 Олам
 5 636

Йилдирим икки ўлка ўртасидаги сўнгги икки йиллик муносабатларга ҳам тўхталиб ўтди.

Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан кеча, 23 сентябрь куни Тошкентдаги ресторанлардан бирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов томонидан кечки овқат дастурхони ёзилди. Унда ўзбек ва турк парламенти аъзолари иштирок этди.
 
Кечки овқатда Нуриддинжон Исмоилов ва Бинали Йилдирим сўзга чиқди. Турк расмийси ўз сўзларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни ҳам хотиралади.
 
“Биродарларигимиз, умумий ўтмишимиз, умумий тилимиз, умумий маданиятимиз бир-биримизни боғлайди.  Турк ва ўзбек халқлари бир ерда яшамасалар ҳам, тарих давомида қалб ва самимий биродарликни йўқотмаганлар”.
 
Йилдирим икки халқнинг мустақиллик ва озодлик учун курашларини ёдга олди. Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган давлат Туркия эканини алоҳида қайд этди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг илк ташрифи ҳам айнан Туркияга бўлганини айтди.
 
“Бугунги кунда ҳар икки мамлакат халқлари биродарлик ва бирдамликни давом эттиряпти. Биз ўзбек оға-иниларимизнинг муваффақиятини ўзимизнинг ютуғимиз деб биламиз. Ушбу салоҳиятни Президентлар Ражаб Тойиб Эрдўған ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан амалга оширишга чин дилдан ишонаман”.
 
Йилдирим, мамлакатлар ўртасидаги сўнгги икки йиллик муносабатларга ҳам тўхталиб ўтди.
 
“Муносабатларимиздаги ижобий тараққиётни кўрдик. Биз ҳар иккала давлат парламентлараро вазифамизни бажарамиз. Биз ўзаро алоқаларни яхшилаш, ташриф уюштириш ва парламент дипломатиясини амалга оширишни истаймиз”, дейди Бинали Йилдирим. 

Теглар:Бинали Йилдирим Ислом Каримов хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!