Дэвид Бекҳэм Зиданни ўз жамоасини бошқариши учун таклиф этди.
“The Mirror” нашри берган хабарга кўра, Дэвид Бекҳэм ўз жамоаси “Интер Маями”га Зинедин Зиданни таклиф этди. Хабарга кўра, собиқ жамоадошлар Зиданнинг клуб бош мураббийи бўлиш имкониятлари ҳақида музокара олиб боришган.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Бекҳэм ва Зинедин Зидан “Реал Мадрид” жамоасида биргаликда тўп сурганлар.
Ҳозирда, англиялик собиқ футболчи Бекҳэм “Интер Маями” клубининг директори ҳисобланади ва жамоа MLS чемпионати ўйинларида 2020 йилдан бошлаб иштирок этади.
Зинедин Зидан эса шу йил ёзда “Реал” жамоасидан ўз хоҳиши билан истеъфо берган эди. У “Реал” билан бирга икки ярим мавсум ичида уч марта ЕЧЛ ғолиби бўлган. Франциялик мураббийга “Манчетер Юнайтед”, “Ювентус” ва “Интер” (Милан) клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётган эди.

Дилмуроджон Раҳимов