Одатдагидек, ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди ва унда мураббийлар ўз фикрларини билдиришди.
Ўйин бошланишидан олдин ҳар икки жамоа мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Дастлаб, меҳмонлар устози Эрнесто Вальверде “Реал”га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Бизни кутиб турган ўйин турнир жадвалида ҳеч қандай маъно касб этмайди.
Биламиз, ўйин жуда қийин кечади, аммо, умид қиламанки, биз мағлубиятсиз сериямизни давом эттирамиз.
Аввал, чемпионлик коридорини очиб бериш футболчиларни бир-бирига бўлган ҳурматини билдирар эди.
Ўшанда бу мавзу оммавий ахборот воситаларини ҳаттоки қизиқтирмаган. Биз “Реал”ни мавсумдаги кўрсаткичларини ҳурмат қиламиз.
Аммо, мен чемпионлик учун коридор очасизми деган саволга албатта, йўқ, дея жавоб берган бўлардим. Чунки, бундай бўлишини шахсан истамайман”, - деди Вальверде.
Шундан сўнг мезбонлар бош мураббийи Зинедин Зидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳолати борасида гапириб ўтди.
“Испанияда чемпион номи ҳали аниқланмади. Нима бўлишидан қатъий назар, биз доим курашишга тайёрмиз.
Мавсум узун, “Барселона”га қарши учрашув эса битта ўйин холос. Роналдуга келадиган бўлсак, у майдонга тушишга 100 фоиз тайёр.
Биз яхши спорт формасидамиз. Мени ташвишга солаётган биргина жиҳат – бу йигитларнинг қандай ўйин кўрсатиши.
Бугун, чемпионатда пешқадамлик қилаётган кучли жамоага қарши майдонга тушамиз. Ўртага муҳим уч очко тикилган, албатта, мухлисларимиз кўз олдида ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” — “Барселона” учрашуви бугун, 23 декабрь куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.