...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда тинчлик ўрнатилишининг “йўл харитаси” ишлаб чиқилади


15:38, 23.12.2017 Олам
 2 513

Афғонистон расмий ҳукуматида толибон ҳаракати билан музокаралар олиб боришда ён беришлар кузатилмоқда.

Дунёнинг нотинч давлатларидан бири Афғонистон ҳисобланади. "Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати толибон ҳаракати билан ўзаро мулоқотни ташкил этиш орқали, мамлакатда тинчликни қарор топтириш учун “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга киришиши тўғрисида баёнот бериши, ижобий ҳол сифатида баҳоланади", деди Россия президентининг Афғонистон масаласи бўйича махсус вакили Замир Кабулов.
 
Унинг айтишича, “Декабрь ойининг бошида Осло шаҳрида, Афғонистон бўйича Халқаро ишчи гуруҳнинг йиғилишида Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳалил Карзай, расмий Қобулнинг толибонлар ҳаракати билан тинчликка эришиш мақсадида “йўл харитаси” ишлаб чиқишга киришаётгани тўғрисида” баёнот берган.
 
Замир Кабуловнинг фикрига кўра, Афғонистон расмий ҳукуматида толибон ҳаракати билан музокаралар олиб боришда ён беришлар кузатилмоқда.
 
Бундан ярим йил олдин, Афғонистоннинг расмий вакиллари, толибон ҳаракати билан ҳеч қанақа музокаралар олиб борилмайди, деган кескин фикрлар билдиришган эди. 
 
Шунингдек, Замир Кабулов, Россия Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун АҚШ билан ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори эканлигини билдирган.   
Обил Сафаров

Теглар:Афғонистон АҚШ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!