Таниқли футболчи, “Реал Мадрид” клубининг бош мурабиийси Зинедин Зидан Аdidas’нинг бу ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Мазкур ташаббусни машҳур футболчи, “Реал Мадрид” клубининг бош мурабиийси Зинедин Зидан қўллаб-қувватлаган.
“Аdidas ва Parley компанияларининг ҳамкорликдаги ишлари келгусида катта мувафақият қозонишига ишонаман. Ахир улар она сайёрамизни ифлослантираётган чиқиндилардан ҳам кўзни қувондирадиган ажойиб кроссовкаларни яратиш ғоясига кўпчиликни ишонтира олишди”, дейди Зидан.
“Эндиликда биз эски яроқсиз ҳолга келиб қолган пластикларини океан чиқиндилари тозалаш билан бирга, улардан иккиламчи маҳсулот ҳам ярата оламиз”, дейди Аdidas’гa ҳамкор Parley for the Oceans компанияси таъсисчиси Сирил Гатч.
“Мазкур янги технологияни нафақат оёқ-кийимлар ишлаб чиқаришда, балки аёллар учун бежирим кийим-кечаклар тайёрлашда ҳам қўллаш мумкин. Енгил ва ихчам Аdidas x Parley кроссовкалари атлетларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб тайёрланади”, деб қўшича қилади Сатч.
Интернетда фаол фойдаланувчилар компаниянинг Instagram’даги расмий сайтида эълон қилинган танловда иштирок этиб, ноодатий кроссовкадан бир жуфтини ютиб олишлари мумкин. Ҳозирда чиқинди пластикдан фойдали маҳсулот яратиш ғояси кўчилик табиатсеварлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.