...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испанияда Криштиану Роналдуни жиноятчига чиқариб қўйишди


17:19, 19.06.2017 Спорт
 3 616

Хавотирга тушган бош мураббийи Роналдуга дарҳол қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунди.

Криштиану Роналдунинг “кетаман”, дея дод солишидан хавотирга тушган Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан португалиялик футболчи билан телефон орқали суҳбат ўтказди.
 
Маълум бўлишича, суҳбат давомида Зидан Криштиану Роналдуни “қироллик клубида” олиб қолишга кўндирмоқчи бўлган.
 
Бугун, 19 июнь куни ОАВ Роналдунинг Зиданга йўллаган жавобини эълон қилди. Маълум бўлишича, Роналду Испанияда унга худди жиноятчи каби муносабат билдирилаётганидан норози бўлган.
 
“Испанияда мен билан худди жиноятчи каби муносабатда бўлишади. Асосан журналистлар буни ўзларига касб қилиб олишган ва улар менга қарши худбин ишларни амалга оширишади”, дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтиради Cope нашри.
 
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчини Испания суди 14,7 миллион евро атрофидаги солиқ пулларини тўламаганликда айбламоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Зинедин Зидан Криштиану Роналду Реал Мадрид солиқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!