...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шифохонага хуш келибсиз! Японияда пенсионер тормоз ва газни алмаштириб қўйди


17:04, 19.06.2017 Олам
 2 556

Пенсионерлар машина бошқарувини қўлга олган вақтда газ ва тормоз педалини ажрата олишмай қолишади.

Бугун, 19 июнь куни Япония пойтахти Токиода қизиқ бир ҳодиса содир бўлди. 70 ёшли нафақадаги аёл автомобили билан шифохонанинг биринчи қаватига кириб борган.
 
Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, аёл машинасини шифохона ёнидаги машиналар турар жойига тўхтатиб кетмоқчи бўлган вақтда тормоз билан газ педалини алмаштириб қўйган. Натижада тўхташ ўрнига тезлик олган автомобиль шифохона ичига кириб кетган. Яхши ҳамки, машина ҳеч кимга жароҳат етказмаган. Фақат нафақахўрнинг қўллари шилинган, холос.
 
Маълумот учун, сўнгги вақтлар Японияда қари инсонлар иштирокида кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқмоқда. Бундан бир неча ой аввал нафақахўр кишининг айби билан Токио йўлларида юз берган ЙТҲда бир киши ҳаётдан кўз юмганди.
 
Май ойида эса 70 ёшли япониялик аёл фуқаро юқоридаги сингари шифохонанинг биринчи қаватини пачоқлаганди. ЙТҲ оқибатида эса 13 киши енгил тан жароҳати олган эди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Япония ЙТҲ пенсионер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!