...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония машинасозлик компанияси Ўзбекистонда ўз заводини очиши мумкин


09:55, 06.02.2019 Жамият
 4 772

“Bando Kiko Co.,Ltd.” компанияси 1968 йилда ташкил топган.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида Япониянинг “Bando Kiko” машинасозлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Жай Хуанг Санг билан транспорт воситалари учун ойналар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича музокара ўтказилди.
 
ЎзА хабарига кўра, бугунги кунда “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти таркибида Тошкент ва Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, “Агрегат заводи”, “Технолог”, “Урганчкормаш” акциядорлик жамиятлари, “UzCLAASAgro”, “Лемкен-Чирчиқ”, “ЎзКейсмаш” ва “Амкодор Агротехмаш” каби корхоналар фаолият кўрсатмоқда. 2018 йилда ушбу корхоналарда жами 11 минг 570 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилди.
 
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида 7 турдаги трактор, 2 турдаги пахта териш машинаси, юк ташишга ихтисослашган тиркамалар ишлаб чиқарилмоқда. Завод ўтган йилда 900 миллиард сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаларини деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берди.
 
Қайд этилишича, учрашув якунида “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ва “Bando Kiko” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
 
Bloomberg маълумотларига кўра, “Bando Kiko Co.,Ltd.” компанияси 1968 йилда ташкил топган бўлиб, ихтисослаштирилган саноат машиналари учун ойналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
 

Теглар:Япония машинасозлик Ўзагротехсаноатхолдинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар