АҚШ Денгиз флотига қарашли “F-18” русумли ҳарбий самолёти Япониянинг Окинава оролида ҳалокатга учради.
Гап шундаки, “USS Ronald Reagen” кемасидан ҳавога кўтарилган самолёт ҳалокатга учраган.
Маълумотларга кўра, самолёт қанотларидаги носозлик туфайли қулаган.
Япония Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Осаму Косакаининг журналистларга берган баёнотида самолётдаги икки киши ҳалокат пайтида парашютдан сакраб омон қолгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Окинава оролида АҚШнинг ҳарбий базаси бор. У ерда 47 минг ҳарбий фаолият юритади.