...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон расмийси: Ўзбекистонга 7 та трактор экспорт қилганмиз, «Ўзагротехсаноатхолдинг»нинг бундан хабари йўқдир


14:10, 25.01.2019 Жамият
 8 058

Тожикистон Ўзбекистонга трактор экспорт қилишга киришгани ҳақида хабар юзасидан «Ўзагротехсаноатхолдинг»нинг инкорини Тожикистон расмийси инкор қилди

Январь ойи бошларида Тожикистон Ўзбекистонга трактор экспорт қилишга киришгани ҳақида хабарлар матбуотдан жой олди. Хабарларда Беларус ва Тожикистон қўшма корхонаси бўлган "Агротехсервис" ҚК, ўтган йил декабр ойининг охирги саналарида "Беларусь 82.1" ва "Беларусь 80Х" маркадаги саккиз дона тракторни Ўзбекистонга етказиб берганлиги, жорий 2019 йилда ушбу тракторларни кенг кўламда Ўзбекистонга етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштиргани маълум қилинганди.

Куни кеча «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бу хабарларни инкор этиб, аксинча Тожикистоннинг «Мадад-Агро» лизинг компанияси «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи»дан 355 минг доллар миқдоридаги қарзини тўлай олмай, тракторларни ортга қайтараётганини расман маълум қилганди.

Бугун эса Тожикистоннинг Asia-Plus нашри Тожикистон саноат вазирлиги мулозимига таянган ҳолда мавзуга ойдинлик киритди. Вазирлик расмийсининг айтишича, ўзбекистонлик фермерлар тўғридан тўғри "Агротехсервис" ҚК билан ҳамкорлик ўрнатишмоқда: “Ана шундай ҳамкорлик келишувлари асосида ўтган йил декабр ойининг охирги саналарида етти дона тракторни Ўзбекистонга етказиб берилган. «Ўзагротехсаноатхолдинг»нинг бундан хабари бўлмаслиги мумкин”.

Теглар:Ўзагротехсаноатхолдинг трактор Агротехсервис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар