...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг ташкилий тузилмаси янгиланди


16:12, 05.09.2018 Жамият
 2 160

Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти “Ўзагротехсаноатхолдинг” ташкилий тузилмасидан чиқарилди.

“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, “Ўзагротехмаш” акциядорлик жамиятини “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятига ўрнатилган тартибда бирлаштириш орқали уларнинг такрорланувчи вазифа ва тузилмаларини оптималлаштирилиш белгиланди.
 
Бундан ташқари, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти “Ўзагротехсаноатхолдинг” ташкилий тузилмасидан чиқарилди.
 
Эндиликда мазкур акциядорлик жамияти “Ўзагротехсаноатхолдинг” таркибига кирмайдиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги техникалар (ускуналар) ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини белгиланган тартибда реализация қилишни ташкил этади.
 
Шунингдек, қарорда ички ва ташқи бозорларда тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган, тежамкор агротехнологияларни жорий этишни таъминловчи, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачиликда қўлланиладиган турли хил замонавий техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ривожланишининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзагротехсаноатхолдинг Ўзагролизинг Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар