...
МЕНЮ
ONLINE TV

Режадагидан ортиқча пахта учун энди қўшимча ҳақ тўланади


16:20, 05.09.2018 Жамият
 5 517

Вазирлар Маҳкамаси қарорида шартномада белгилангандан ортиқча топширилган пахтага кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланди.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бу йил терилган пахта учун ҳақ тўлаш тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Вазирлар Маҳкамасининг пахта теримини ташкил этиш тўғрисидаги қарорида давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномаларида белгиланган миқдордан ортиқча топширилган пахта хом ашёси харид нархларига 15 фоиз миқдорида устама тўланиши белгиланди.
 
Шунингдек, 2018 йил ҳосилидан бошлаб пахта теримига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг ушбу ишларни бажариб топган даромадларидан пенсия жамғармасига 8 фоизлик суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан республиканинг 34 туманида пахта ҳосили ҳашарчиларсиз, фермер хўжаликларининг ўз имкониятлари билан териб олиниши белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахта-2018 Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар