Тракторлар сони бўйича кўрсаткичлар Статистика қўмитаси ҳисоботида жорий йил бошидан бери илк марта эълон қилинмоқда.
Ҳисоботга кўра, 2017 йилнинг январь-март ойларида атиги 71 дона трактор ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида эса бу кўрсаткич 432 донанини ташкил этган.
Эътиборлиси, тракторлар сони бўйича кўрсаткичлар Статистика қўмитаси ҳисоботида жорий йил бошидан бери илк марта эълон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 14 март куни ўтказган йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича камчиликлар мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги техникаларни ўз вақтида янгилаш чоралари кўрилмагани қаттиқ танқид қилинганди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари –“Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти бошқаруви раиси Н.Отажоновга ҳайфсан берилган, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари – “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти бош директори Р.Ахмедов, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти бош директори Х.Имамов, Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил департаменти мудири А.Рафиқов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.