...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистонда тракторда олиб кетилаётган келин акс этган видео тобора машҳур бўлиб бормоқда


13:43, 18.03.2017 Бу қизиқ
 5 069

Куёвнинг тракторда келиши келинни ажаблантирмади. У хотиржам ва бахтли эканини яширмай, тракторда, турмуш ўртоғининг олдида мағрур ўтириб кетди.

Доғистоннинг Табасаранск туманидаги Кужник қишлоғига келинни олиб кетиш учун куёв ўз дўстлари ва қариндошлари билан 5 та тракторда келди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар қилди.
 
Куёвнинг дўстлари ва қариндошлари билан тракторда кетаётгани акс этган видеолавҳа айни вақтда ижтимоий тармоқларда оммалашмоқда.
 
Ушбу тўй кортежини кўрган қишлоқликлар келин ва куёвни олқишлар билан кузатишган.
 
“Бундай тракторлар бизда тоққа чиқиш ва меваларни ташиш учун ишлатилади. Мана, булар ҳам энг қадимги тракторларни танлашибди. Келинни шу тракторда олиб келишибди. Фикримча, улар ҳам чиройли, ҳам қулай йўлни танлашибди”, дейди қишлоқ аҳолиси вакилларидан бири Магомед.
 
Айтиш лозимки, куёвнинг тракторда келиши келинни ажаблантирмади. У хотиржам ва бахтли эканини яширмай, тракторда, турмуш ўртоғининг олдида мағрур ўтириб кетган.
Умида Якубова

Теглар:Келин ва куёв Доғистон Трактор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!