Фазлиддин Ғойибназаров 2017 йилда профессионал боксда 4 та жанг ўтказади.
Хабарда “2016 йилги Олимпия ўйинларининг олтин медаль совриндори – ўзбекистонлик Фазлиддин Ғойибназаров биз билан шартнома имзолади. Жамоамизга хуш келибсиз!”, деб ёзилган.
Шундан сўнг, ОАВда бу ҳақдаги хабарлар чоп этила бошланди. Спортчи ҳам бу маълумотларни тасдиқлаган.
Хабарларга кўра, Фазлиддин Ғойибназаров 16 март куни жамоа раҳбари Боб Арум билан музокара ўтказган ва шартнома имзолаган.
Фазлиддин Ғойибназаров жорий йилда 4 та жангда рингга тушиши мўлжалланган. Баҳслардан биринчиси 22 апрель куни ўтказилади. Шу куни спортчи профессионал боксда илк бора жанг қилади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши номаълум.