Тимсоҳнинг ошқозонидан олинган болакайнинг қолдиқлари орадан икки кун ўтиб, дафн этилди.
Маълумотларга кўра, тимсоҳ 8 ёшли болакайга ташланган ва ўлдирган, сўнг ютиб юборган.
Болакайнинг яқинлари ва қишлоқдошлари тимсоҳни ўлдиришга, унинг ошқозонидан боланинг қолдиқларини олиб, дафн этишга қарор қилишган.
“Биз тимсоҳни отиб ташладик. Кейин эса унинг қорнини ёрдик. Бола жасадининг қолдиқлари тимсоҳ ошқозонидан олинди”, дейди нашрга маълумот берган журналистлардан бири.
Болакайнинг қолдиқлари орадан икки кун ўтиб, дафн этилди.