Намойиш вақтида ҳайвонлар ўргатувчи қўлини тимсоҳнинг оғзига тиққан.
Таиланднинг Чианграй шаҳридаги ҳайвонот боғида қўлини тимсоҳнинг оғзига тиққан ҳайвонлар ўргатувчиси қўлидан айрилишига бир баҳя қолди.
45 ёшли Тао томошабинлар олдида намойиш ташкил қилган. Намойиш вақтида у қўлини елкасигача тимсоҳнинг оғзига тиққан.
Шу вақтда тимсоҳ оғзини ёпиб, Таони бурдалаб ташлашга уринган. Эркак қўлини чиқариб олган, бироқ қўли жабрланиб, қон оққани видеотасвирда ҳам кўринган.
Видеони ҳайвонот боғига томоша кўриш учун борган одам олган. Кейинроқ у ҳайвон ўргатувчининг аҳволи яхши эканини ва тез орада яна ишга қайтишини ўрганган.