...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рашид Қодиров кузатув камераларига масъул раҳбарларни ишдан бўшатиш кераклигини айтди


17:54, 01.08.2018 Жамият
 18 017

Бугун имтиҳонларни онлайн эфирга узатиши керак бўлган камералар ишламай қолди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида имтиҳонларни онлайн эфирга узатиши керак бўлган камералар ишламай қолгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тест синовлари вақтида кузатув камералари ишлашини узлуксиз таъминлай олмаган раҳбарларни ишдан бўшатиш кераклигини ёзиб қолдирди.
 
“Тест синовлари вақтида видео кузатув камераларининг узлуксиз ишлашини таъминлай олмаган масъул раҳбарларни ишдан бўшатиш керак”, дея ёзади депутат.


 
Маълумот учун, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзини Рашид Қодиров деб номлаган депутат нега бундай йўл тутганини ҳам тушунтириб берган.
 
“Facebook’даги профилимни Рашид Қодиров эканлигининг сабаби Абдуқодиров Абдурашид номига беш марта очилган профиллар номаълум сабаблар билан беркилиб қолаверди. Шунинг учун Рашид Кодиров номига профил очишга мажбур бўлдим. Шундай бўлса-да, барча мақолаларим “депутат Абдуқодиров Абдурашид Толибжонович” номидан ёзилган”, дея пост ёзиб қолдирган депутат.
 
Ушбу пост Абдурашид Абдуқодиров томонидан 2017 йилнинг 29 декабрида ёзиб қолдирилган.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдурашид Абдуқодиров кузатув камералари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар