...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир кунда 500 нафарга яқин ҳайдовчи тезликни оширгани аниқланди


17:34, 09.06.2017 Жамият
 3 362

Шулардан 923 тасини қўпол турдаги, 8 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган.
 
Жорий йилнинг 7 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3645 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 923 тасини қўпол турдаги, 8 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 7 июнь куни жами 1140 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 641 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 499 тасини белгиланган меъёридан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади.

Теглар:Тошкент Светофор Кузатув камералари чорраҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар