...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қизил китоб”га киритилган қўнғир айиқ терисини яширганлар қўлга тушди


17:06, 09.06.2017 Жамият
 3 073

Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ушбу жониворни овлаш қатъиян ман этилган.

“Ғишткўприк” чегара-божхона комплексидан аниқланган яна бир қонунбузарлик ҳолатида эса браконьерлар қўлида қурбон бўлган қўнғир айиқ терисининг яширинча олиб чиқилишига чек қўйилди.
 
Қўшни давлат фуқароси Г.Беков йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, қиймати 8 млн сўмлик 1 дона қўнғир айиқ терисини яширинча олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Ҳозирда “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот учун, қўнғир айиқ — республикамиз фаунасининг ноёб турларидан бири. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ушбу жониворни овлаш эса қатъиян ман этилган.

Теглар:Божхона Қўнғир айиқ Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар