Ўзбекистон Президенти ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи халқ дипломатияси марказини ташкил этиш ғоясини илгари сурди.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида саммит иштирокчилари эътиборини Афғонистондаги вазиятни яхшилаш зарурлигига қаратиб, у ерда содир этилаётган давомли терактлар дунёнинг барча мамлакатлари учун хавф солаётганини алоҳида таъкидлади. Ушбу таҳдидларга ҳамкорликда, жаҳон ҳамжамияти ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда қарши курашиш зарурлигини қайд этди.
Ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, комил инсон бўлиб вояга етишида давлатлараро ҳамкорликнинг аҳамияти катта.
“Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, “Бир минтақа, бир йўл” лойиҳаси доирасида транспорт-коммуникация соҳасини жадал ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши мамлакатимизнинг жаҳон бозорига чиқишида алоҳида аҳамиятга эга. Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлатлари темир йўл соҳаси раҳбарларининг учрашувларини ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.
ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи халқ дипломатияси марказини ташкил этиш ғоясини илгари сурди.