12 дона қадимий танга ХVIII-XIX асрларга оид бўлиб, уларнинг умумий қиймати 22 млн. сўмга баҳоланди.
Сурхондарё вилояти бадиий экспертиза бўлимининг хулосасига кўра, қоидабузар аёлдан далилий ашё сифатида олинган 12 дона қадимий танга ХVIII-XIX асрларга оид бўлиб, уларнинг умумий қиймати 22 млн. сўмга баҳоланди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 22721-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган Г.Сафарнинг тангалари суд қарорига асосан, Сурхондарё вилояти археология музейи фондига топширилди.
Амалдаги тартибларга кўра эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши мумкин эмас.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари эллик йил ва ундан ҳам олдинроқ яратилган тарихий бойликларнинг яширинча олиб чиқилишига доир қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
“Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси орқали республикамиздан чиқиб кетаётган фуқаро У.Абдикаримованинг қўл юклари назорат-рентген аппарати ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу аёл ҳам йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган тарихий буюмларни яширинча олиб чиқиб кетаётгани аниқланди.
Турли йилларда чоп этилган почта маркалари, откритка, расм, конверт ва фотосуратлар, пул ва тангалар, ёғоч ҳайкалча ва қўл соати. Хуллас, яширин равишда олиб чиқишга уринилган бу аёшларнинг сони 200 дан ошади.