Сигаретлар уй ертўласи ва машинада бўлган.
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда катта миқдордаги тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Фуқаро М.И. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина кузатувга олиниб, Миробод туманида истиқомат қилучи фуқаро А.Ш. хонадони ёнида тўхтаганидан сўнг мазкур хонадон ва автомашина ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, хонадон ертўласидан 13 хил номдаги 13 минг 509 қути ва автомашинадан 7 хил номдаги 11 минг қути хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ўтказилган тадбир натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1,1 миллиард сўмлик жами 24 минг 509 қути сигаретлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттириляпти.

Суннатилла Абдуллаев