Тошкент вилоятида ноқонуний ўқ ва рус рубллари тўхтатиб қолинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўқ ва хорижий валюталарни ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Фуқаро У.Ф. бошқарувида бўлган Toyota Tundra русумли автомашина божхона кўригидан ўтказилганида, салон олд ўриндикларининг орқа томонида жойлашган чўнтаклари ичидан 2 та қутида Remington номли 12 калибрли ов қуролининг 11 дона ўқлари қўшни давлатдан олиб кирилаётганлиги фош этилди.
Шунингдек ушбу пост орқали ўтаётган фуқаро Ш.Е. божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 318 500 россия рубли 2000 қозок тенгесини эгнидаги курткаси ва шимининг чўнтаклари ичида яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур қонубузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев