...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мингга яқин эскирган насос станциялари модернизация қилинади


19:44, 27.12.2018 Жамият
 2 116

Насос станцияларида бошқаришнинг автоматлаштирилган (SCADA) тизимини жорий этиш назарда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
 
  • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган 240 та насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси;
 
  • 2020 – 2024 йилларда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштириш бўйича манзилли дастур.
 
Манзилли дастурга асосан, республика бўйича жами 927 та насос станциясини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш белгиланган.
 
Бунда, модернизация қилинадиган насос станцияларида бошқаришнинг автоматлаштирилган (SCADA) тизимини жорий этиш назарда тутилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Насос станциялари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар