...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёни тўхтатинг мен тушиб қолай! 2018 йил ўзи билан кимларни олиб кетяпти?


20:28, 27.12.2018 Жамият
 15 158

Ўтиб кетяптику умрим баҳори,
Одамларга ўхшаб бир савоб олай,
Қалбимнинг ягона ўтинчи, зори,
Дунёни тўхтатинг мен тушиб қолай.
 
Биз ҳаёт бекатларида кўпларни бой берамиз, яқин биродарларимиз, олиму фозиллар, элга, жамиятга, илм-фан, қўйингки, дунё равнақига ҳисса қўшган юзлаб, минглаб одамлар ўз бекатларида тушиб қолади. Ҳаёт эса давом этаверади.
 
2018 йил ҳам кўплаб йўқотишларга бой бўлди. Дунё аҳли минглаб жонкуярлар ортидан кўз ёш тўкди. Биз кеча Ўзбекистонда илм-фан, саноат, спорт, маданият ва санъат соҳасига улкан ҳисса қўшган фидойи кишиларнинг кўпларини ёдга олган эдик. Навбат дунё аҳли йўқотишларига. Хўш, 2018 йил кимларни орамиздан олиб кетди?
 
Долорес O’Риордан

Машҳур рок хонандаси Долорес O’Риордан вафот этди
 
Ирландиянинг “The Cranberries” рок-гуруҳининг хонандаси Долорес O’Риордан жорий йилнинг 16 январь куни 46 ёшида вафот этди.
 
O’Риордан “The Cranberries”  гуруҳига 1990 йилда 18 ёшида қўшилган ва гуруҳнинг юзига айланган. 2003 йилда у ўзининг яккахон ижрочилигини бошлаган ва иккита альбом ёзган. O’Риордан “Клик: ҳаёт бўйлаб пульт билан” фильмида эпизодик роль ҳам ижро этган, альбомларидан бири 40 миллион нусхада сотилган.
 
Шаҳзода Хенрик

Похожее изображение
 
13 февраль куни Дания шаҳзодаси Хенрик 84 ёшида вафот этди. Шаҳзода Хенрик 1934 йилда Францияда туғилган. 1967 йилда  Маргрете II га уйлангач Дания фуқаролигига ўтган ва ўз навбатида мамлакат валиаҳд-шаҳзодаси бўлиб қолган.
 
Люис Гилберт

Жеймс Бонд фильмлари режиссёри вафот этди

Франциянинг Монако шаҳрида британиялик таниқли режиссёр Люис Гилберт 23 февраль куни 97 ёшида вафот этди.
 
Гилберт Жеймс Бонд ҳақидаги учта фильмни суратга олган. Булар : “Фақат икки марта яшайсан” (1967), “Мени севган жосус” (1977) ва “Ой пойгачиси” (1979).
 
Шридеви

Афсонавий актриса – Шридеви вафот этди
 
Ҳиндистонлик суперюлдуз, Шридеви (тўлиқ исми Шри Амма Янгер Айяпан) 24 февраль куни 54 ёшида оламдан ўтди. Актриса жиянининг тўйида иштирок этиш учун Дубайга келган бўлган ва ўша ерда юрак ҳуружидан вафот этган. 1997 йилда у кинодан кетганини эълон қилганди, аммо 2012 йилда яна экранларга қайтди.
 
2013 йили Ҳиндистон ҳукумати уни Падма Шри мукофоти билан (бу мамлакатда мақоми бўйича тўртинчи ўринда турадиган мукофот) тақдирлаганди.
 
Олег Табаков


 
12 март куни Москвада россиялик машҳур актёр ва Москва бадиий театри (МХАТ) нинг раҳбари Олег Табаков 83 ёшида вафот этди.
 
12 март куни Москвада россиялик машҳур актёр ва Москва бадиий театри (МХАТ) нинг раҳбари Олег Табаков 83 ёшида вафот этди.Табаков бир қатор машҳур фильмлардаги роллари билан таниқли бўлиб, марҳум ҳаётлик чоғида “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Тушда ва ҳақиқатда учиш”, “Қозонлик етимча” ва яна бир нечта фильмларда бош ролларни ижро этган.
 
Стивен Хокинг

Охир замонни башорат қилган олим вафот этди
 
14 март куни машҳур инглиз астрофизиги Стивен Хокинг 77 ёшида вафот этди. Хокинг замонамизнинг энг буюк олимларидан саналади. У илм-фанни оммалаштириш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган.
 
Олим анча вақт давомида амеотрофик склероз касаллиги билан оғриган ва фалаж бўлиб қолган эди.
 
Лиз Ассия

“Евровидение”нинг биринчи ғолиби вафот этди

25 март куни “Евровидение” халқаро қўшиқ танловининг биринчи ғолиби қўшиқчи Лиз Ассия Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 94 ёшида вафот этди. Швейцариялик қўшиқчи XX аср ўрталарида “Refrain” номли қўшиғи билан машҳур бўлган ҳамда бир нечта фильмларда суратга тушган.
 
Виктор Калашников

“Калашников” Калашниковсиз қолди
 
27 март куни “Калашников” автомат-қуроли асосчиси Михаил Калашниковнинг ўғли Виктор Калашников Россиянинг Ижев шаҳрида 75 ёшида вафот этди.
 
Ўз фаолияти давомида у “Калашников” автоматини такомиллаштириш, хусусан, бу автомат турининг бир нечта наъмуналарини яратишда иштирок этди.
 
Виктор Калашников ўз жамоаси таркибида “Бизон-2” ва “Витязь-СН” пистолет-пулеметларини яратишда иштирок этди.
 
Винни Мандела


 
2 апрель куни Жанубий Африка Республикасининг собиқ Президенти Нельсон Манделанинг турмуш ўртоғи Винни Мандела вафот этди.
 
Манделалар оиласи вакилининг таъкидлашича, Винни 81 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг ҳаётган кўз юмган.
 
Винни Мандела бутун умри давомида турмуш ўртоғи, “Африканинг отаси” деб нисбат бериладиган Нельсон Мандела билан ирқчиликка, ЖАРдаги адолатсизликларга қарши курашди.
 
Рэй Уилкинс

Картинки по запросу Рэй Уилкинс
 
4 апрель куни Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Рэй Уилкинс юрак хуружи билан 62 ёшида оламдан ўтди.
 
спортчи “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Куинз Парк Рейнжерс”, “Милан”, “Пари Сен-Жермен” жамоаларида тўп сурган. Миллий терма жамоа либосида 80 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган.
 
Мураббий сифатида “Челси”, “Фулхэм”, “КПР”, “Астон Вилла”, Англия ёшлар терма жамоаси ва Иордания терма жамоаларини бошқарган.
 
Айзат Абдисамат

Журналист аёл лифтда оламдан ўтди
 
4 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Ақтўбе канали журналисти Айзат Абдисамат лифтда олган жароҳати туфайли вафот этди.
 
27 ёшли Айзат Абдисамат Қозоғистон-Ақтўбе телеканалида “Хайрли тонг” ва болалар кўрсатувларини олиб борарди. Ҳамкасблари унинг кутилмаган вафотидан чуқур қайғуда эканликларини таъкидлашди.
 
Самба Диоп

18 ёшли футболчи оламдан ўтди
 
7 апрель куни “Гавр” клуби футболчиси Самба Диоп 18 ёшида вафот этди.
 
Ўлими сабаби маълум қилинмаган Самба Диоп жорий мавсум “Гавр” ўринбосарлари таркибиди 21 та ўйин ўтказганди.
 
Барбара Буш
 
Жорж Бушнинг хотини вафот этди

17 апрель куни АҚШнинг собиқ Президенти катта Жорж Бушнинг турмуш ўртоғи Барбара Буш 92 ёшида вафот этди.
 
Барбара Буш 1925 йилнинг 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида туғилган бўлиб, у АҚШнинг 14 Президенти Франклиин Пирснинг узоқ қариндоши ҳисобланади.
 
Наби Тадзима

Дунёнинг энг кекса аёли вафот этди. Рекордни ким давом эттиради?
 
21 апрель куни дунёдаги энг кекса аёл, деб ҳисобланадиган япониялик Наби Тадзима 117 ёшида оламдан ўтди.
 
Тадзима хонимнинг ҳужжатларида унинг туғилган санаси 1900 йилнинг 4 августи, деб қайд этилган.
 
У 2016 йилга қадар дунёдаги энг кекса аёл саналган ямайкалик Вайолет Браун вафотидан сўнг “Гиннес” рекордлар китобига кирган эди.
 
Денис Тен

Қозоғистонлик таниқли фигурали учувчи ўлдириб кетилди
 
19 июль куни Олма-ота шаҳрида қозоғистонлик фигурали учувчи Денис Тен пичоқланиш натижасида вафот этди.
 
25 ёшли Денис Тен 2014 йил Сочида ўтган қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича бронза медали соҳиби бўлган. Бундан ташқари, фигурали учиш бўйича 2013 ва 2015 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг бронза ва кумуш медали совриндори.
 
Тие Мияко

Похожее изображение
 
Дунёнинг энг ёши улуғ аёли ҳисобланган япониялик Тие Мияко 22 июль куни 117 ёшида оламдан ўтди.
 
У 1901 йил 2 майда Япониянинг Вакаяма префектурасида туғилган ва 117 йил 81 кун яшаган. Биз айтаётган аёл расман дунёдаги энг ёши улуғ аёл ва энг қари инсон сифатида тан олинган.
 
Шарлотта Рэй
 
Похожее изображение
Машҳур америкалик актриса Шарлотта Рэй  шу йилнинг 5 август куни 92 ёшида  вафот этди.
 
Шарлотта Рэй 80 дан ортиқ сериал ва телешоуларда иштирок этган.
 
Актриса 1982 йилда “Эмми”, 1966 йилда “Тони” мукофотлари  билан тақдирланган.
 
Кофи Аннан

Кофи Аннан вафот этди
 
18 август куни БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У бетоб бўлиб, Швейцариядаги шифохонага боргандан кейин вафот этган.
 
Кофи Аннан 1938 йилда Гананинг Кумаси шахрида туғилган. Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, сиёсат арбоби 1997 йилдан 2006 йилгача 7 маротаба БМТнинг бош котиби лавозимига сайланган.
 
Жон Маккейн

Сенатор Жон Маккейн вафот этди
 
Америкалик сенатор Жон Маккейн 25 август куни 82 ёшида оламдан ўтди.
 
Жон Маккейн 1936 йили АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Панамадаги базасида ҳарбийлар оиласида дунёга келган. Ҳарбий тарбия олган Маккейн Вьетнамдаги урушга кўнгилли бўлиб кетган. Уруш вақтида унинг самолёти уриб туширилган, ўзи эса қўлга олиниб, 5,5 йил асирликда сақланган ва қийноқларга учраган. Қутқарилгач, бир йил давомида даволанган. Ҳарбий хизматга қайтишга уринганда, унинг саломатлиги бунга жавоб бермаган.
 
Шундан сўнг 1982 йили у Аризонадан Вакиллар палатаси аъзосига айланган. Маккейн 1986 йилда Аризона штати вакили сифатида Сенат аъзоси бўлган. У бу лавозимга 6 марта сайланди ва ўлимигача Сенатда Аризона штати вакили бўлиб келди. Маккейн 2008 йилда Республикачилар партиясидан президентлик сайловида иштирок этган ва иккинчи босқичда Барак Обамага ютқазган.
 
Иосиф Кобзон

Иосиф Кобзон вафот этди
 
Россия давлат Думаси депутати, эстрада қўшиқчиси Иосиф Кобзон 30 август куни 81 ёшида вафот этди.
 
Иосиф Давидович Кобзон 1937 йил 11 сентябрь куни Украина ССРнинг Сталин вилоятида таваллуд топганди.
 
У Россия Федерацияси давлат Думасининг II – VII Федераль чақирувлари депутати, Россия Думасининг Маданият қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва “Единая Россия” партияси аъзоси бўлган.
 
Россия Федерацияси Меҳнат Қаҳрамони, Собиқ Иттифоқ Халқ артисти, Собиқ Иттифоқ Давлат мукофоти, Россия Федерацияси Ҳукумати мукофоти соҳиби бўлган.
 
Чан Дай Куанг

Вьетнам президенти вафот этди
 
21 сентябрь куни Вьетнам Социалистик Республикаси президенти Чан Дай Куанг вафот этди. Аҳолиси 100 миллионга яқин Вьетнам Социалистик Республикаси раҳбарлик лавозимига Куанг 2016 йил апрель ойида келган эди.
 
Уильям Ҳарди ва Луижи Агнолин
 
Футбол олами икки нафар машҳур ҳакамдан айрилди

Собиқ футбол ҳакамлари Уильям Ҳарди 92 ёшга тўлишига 2 кун қолганида, 22 сентябрь куни оламдан кўз юмди.
 
Ҳарди 1959-2016 йиллар давомида ҳакамлик қилган ҳамда фаолиятини 88 ёшида тугатган эди. Умумий фаолияти давомида 3 мингдан ортиқ ўйинни бошқарган.
 
Италия “А” серияси ва халқаро тоифадаги ҳакам Луижи Агнолин эса узоқ касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди.
 
1973 йилда ҳакамлик фаолиятини бошлаган Агнолин “А” сериянинг 226 та ўйинини бошқарган. Шунингдек, у 1986 ва 1990 йиллардаги мундиалларда ҳам ишлаган. 1987 йилдаги Кубок эгалари Кубогининг ҳамда “Евро-1988”нинг финал баҳслари Луижига ишониб топширилган.
 
Шарль Азнавур

Картинки по запросу Шарль Азнавур
 
Француз қўшиқчиси Шарль Азнавур 94 ёшида вафот этди.
 
1924 йилда Парижда туғилган қўшиқчи 60 дан ортиқ фильмларда фойдаланилган қўшиқларни ёзган ҳамда куйлаган. Унинг қўшиқлар жамланмаси 1200 дан ортиқни ташкил этиб, улар 7 тилда куйланган.
 
Таъкидлаш жоизки, Азнавур 2009 йилда Арманистоннинг Швецариядаги элчиси ва Арманистоннинг БМТдаги вакили этиб тайинланган эди.
 
Монсеррат Кабалье

Картинки по запросу Монсеррат Кабалье
 
Машҳур испан опера қўшиқчиси Монсеррат Кабалье 6 октябрь куни 85 ёшида вафот этди.
Монсеррат Кабалье 1933 йилда Барселонада туғилган. 50 йил давомида опера йўналишида ижод қилиб келган. Фаолияти давомида 88 та рол ижро этган. Унинг “Барселона” қўшиғи 1992 йил Олимпия ўйинлари мадҳияси сифатида ижро этилган.
 
Султон Жумагулов
 
Маданият, ахборот ва туризм вазири вафот этди

Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов узоқ давом этган касалликдан сўнг бугун, 8 октябрь куни вафот этди.
 
2017 йил Жумагулов Маданият, ахборот ва туризм вазирлигига раҳбар бўлганди. Унгача уч йил давомида Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясига бошчилик қилган.
 
Пол Аллен
 
Microsoft асосчиларидан бири вафот этди

Microsoft компанияси асосчиларидан бири Пол Аллен 65 ёшида саратон касаллигидан вафот этди.
 
2018 йилда Forbes журнали Пол Алленни дунё бойлари ичидан 44-ўринга қўйганди. Унинг бойлиги 20,5 миллиард долларга баҳоланган.
 
Ара Гулер

Эрдўғаннинг ҳурматини қозонган “Истанбул кўзи” вафот этди

17 октябрь куни Туркиянинг энг машҳур фотографи ва фото-журналисти Ара Гулер оламдан кўз юмди.
 
90 ёшли фотограф юраги билан боғлиқ касаллик сабаб вафот этган. У ўзининг “Лейка” фотокамерасида олган оқ-қора рангли суратлари учун “Истанбул кўзи” номига сазовор бўлган эди.
 
Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб

Суданнинг собиқ раҳбари Саудияда вафот этди
 
18 октябрь куни Суданнинг собиқ президенти Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда вафот этди.
 
1935 йилда туғилган Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб 84 ёшда эди.
 
Ал-Даҳаб мамлакат тарихида бешинчи президент сифатида эътироф этилади. У президент бўлишдан олдин Судан Мудофаа вазири ва Қуролли кучлар қўмондони сифатида фаолият юритган.
 
Осаму Симомура

Картинки по запросу Осаму Симомура
 
2008 йил кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлган япониялик олим Осаму Симомура 91 ёшида Нагасаки шаҳрида вафот этди.
 
Симомура 1928 йилда Фукутияма шаҳрида туғилган ва Нагасакида таълим олган. Олим 1945 йилнинг августидаги ядро бомбардимонида, портлаш марказидан 25 километр масофада бўлгани ҳолда тирик қолган. 1960 йилда олим АҚШга кўчиб ўтган ва Принстон университетида ишлай бошлаган. Ўлимидан бироз аввал олим Нагасакига қайтиб келганди.
 
Николай Караченцов

Таниқли рус актёри туғилган кунидан бир кун олдин вафот этди
 
26 октябрь куни Россия халқ артисти Николай Караченцов вафот этди.
 
Николай Караченцов 2005 йилда автоҳалокатга учраб, оғир бош жароҳатини олиши натижасида актёрлик фаолиятини якунлаганди.
 
У фаолияти давомида юздан ортиқ фильмларда суратга тушган. Улар орасида “Катта ўғил” (1975), “Электрониканинг саргузаштлари” (1979), “Свифт қурган уй” (1982) каби фильмлар бор.
 
Кристиан Дагио

Похожее изображение
 
Италиялик боксчи Кристиан Дагио Таиландда рақиби томонидан нокаутга учратилгандан бир неча кун ўтиб, вафот этди.
 
Октябрь ойида боксчи 12-раундда Таиланд вакили Дон Паруангдан мағлубиятга учраган. Жанг Рангситеда бўлиб ўтган. Сўнгги раундда италиялик бир қанча шиддатли зарбаларни қабул қилиб олган. Рефери жангни тўхтатган. Шифокорлар ҳушини йўқотган Дагиога рингнинг ўзидаёқ ёрдам кўрсатишган, сўнг у шифохонага юборилган. Боксчи миясидан олган оғир жароҳат сабаб бир неча кун жонлантириш бўлимида ётган, кейин вафот этган.
 
Стен Ли

Ўргимчак одам, Hulk, X одам “отаси” Стен Ли вафот этди
 
Марвел дунёси комикслари муаллифи Стен Ли 95 ёшида вафот этди.
 
Бир нечта рассомлар билан ҳамкорликда Стен Ли Марвел дунёсидаги ажойиб комиксларни яратди. Булар сирасига Фантастик тўртлик, Ўргимчак одам, Hulk, X одам, темир одам ва бошқаларни киритиш мумкин.
 
Стен Ли 1922 йилнинг 28 декабрь куни Нью-Йоркда  таваллуд топган эди. У ёзувчи, актёр, продюсери, телебошловчи сифатида шуҳрат қозонган эди.
 
Жорж Буш
 
Жорж Буш вафот этди

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Жорж Буш 30 ноябрь куни 94 ёшида вафот этди.
 
Жорий йилнинг 17 апрель куни Жорж Бушнинг турмуш ўртоғи Барбара Буш ҳам вафот этган эди.
 
Уларнинг катта ўғли Жорж Буш АҚШнинг 43-президенти бўлган. Иккинчи ўғли Жеб Буш эса Флорида штатининг ҳокими бўлиб хизмат қилган.
 
Валерий Титенко

Похожее изображение
 
18 декабрь куни Россияда хизмат кўрсатган артист Валерий Титенко Кемерова шаҳридаги болалар боғчасида вафот этди. Валерий Титенко 67 ёшда эди. Актёр бир неча йил давомида “Тавосочка” болалар боғчасида қорбобо ролини ўйнаб келган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар