...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди


18:19, 27.12.2018 Жамият
 7 085

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ҳокимга ўринбосар бўлди.

Бугун, 27 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, сессияда ташкилий масала кўрилди.
 
Йиғилишда шу кунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб бораётган Бахтиёр Туганбоевич Рахманкулов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Сергели туманларига ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар