...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантирди!


16:06, 31.01.2019 Жамият
 12 034

Қурилиш ишларини 15 кун муддатда якунлаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди.
 
Шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда. 5600 кв.метр автомобиль йўллари асфальт қилиниб, автомототранспортлар қатнови чегараланади, 11 минг кв.метрга яшил майсалар ётқизилади, 1,800 п/метр ирригация тармоқлари янгиланади.
 
Ҳокимлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида, замонавий ўриндиқлар ўрнатилади.
 
“Ҳурматли фуқаролар, шаҳримиз меҳмонлари, азиз талабалар! Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сабаб вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги узр сўрайди”, дейилади хабарда.
 
Ушбу қурилиш ишларини 15 кун муддатда якунлаш режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Миллий университет Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар