...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир ҳафтада Тошкентдаги ЙТҲларда 5 одам ҳалок бўлган


19:00, 18.05.2017 Жамият
 7 971

2017 йилнинг 15 март куни видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён 198 та ЙТҲ содир бўлган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 17 560 та, чораҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 8 078 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, камералар орқали аниқланган қоидабузарликларнинг 4201 таси светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 3877 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш деб қайд этилди.
 
Шунингдек, ҳафта давомида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, ҳалок бўлганлар 5 нафарни, жароҳатланганлар 17 нафарни ташкил этган.
 
Маълумот учун, 2017 йилнинг 15 март куни видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён 198 та ЙТҲ содир бўлган, ушбу ҳодисалар натижасида 27 нафар одам ҳалок бўлган, 225 нафари жароҳатланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 91 тага, унда жароҳатланганлар 117 тага, вафот этганларнинг сони эса 20 тага камайган.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент ЙТҲ Кузатув камералари қоидабузарликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар