Бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.
Ушбу янгилик ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида йўлга қўйилган эди. Энди эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудуди ҳамда Алишер Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди.
Ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.
Шунингдек, Тошкент вилоят ИИБ томонидан сайтимизга хабар берилишича, бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.