...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда шерлар ҳайвонот боғи ходимини ҳалок қилди


15:06, 03.01.2019 Жамият
 15 703

Ушбу мудҳиш воқеа Хўжаобод туманида юз берган.

Ўтган йилнинг 30 декабрь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган “U.F.” МЧЖга қарашли ишга туширилмаган “Ҳайвонот боғи” соқчиси Х.А. шерлар ҳужуми натижасида ҳалок бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Туманнинг Хидирша МФЙда жойлашган ҳайвонот боғининг қоровули соат 16:30 лар чамасида, жамиятда хеч ким йўқ вақтда, бу жойда боқилаётган 2 та йиртқич шер хайвонлари ёнига улар билан ўйнаш мақсадида бориб, қафас ичига кирганида, шерлар унга ташланган.
 
Суд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, “бўйин ва тананинг бошка сохаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жарохатлари” етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокурори, унинг 1-ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор тергов гуруҳи етиб борган.
 
Терговга қадар текширув туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув давомида 30.12.2018 йил куни суд-тиббий ва суд-криминалистик экспертизалари тайинланган.
 
Шунингдек, 31.12.2018 йил куни “Андижон вилояти бандлик бош бошқармаси”га “Мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги” қоида талаблари бузилган ёки бузилмаганлиги юзасидан текширув тайинланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хўжаобод тумани Ҳайвонот боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар