Ҳайвонот боғи ходимлари марҳум қаровулни қутқаришга қилган ҳаракатлар бесамар якунланган.
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги миллий боғнинг Анжания исмли қаровули йиртқич ҳайвон ҳужуми натижасида қурбон бўлди. 40 ёшли Анжания мушуксимон йиртқичлар қафасининг эшигини ёпаётган пайтида унга ташланган ёш йўлбарс чангалидан қутилиб қололмаган...
Ҳайвонот боғи ходимлари марҳум қаровулни қутқаришга қилган ҳаракатлари бесамар якунланган. У аянчли ҳолатда йўлбарсларга “ем бўлган”.
Ҳиндистонда эҳтиётсизлик ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик натижасида бу каби аянчли ҳолатлар тез-тез учраб туради.
Бир оз олдин 20 нафар ҳиндистонлик фермерларнинг аянчли қисмати ҳақида хабар берган эдик.