...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шер сайёҳларга “ҳужум” қилди


18:37, 05.09.2018 Олам
 5 305

Шер ҳайдовчи ўтирган кабинага чиқишга ҳаракат қилди ва буни уддалайди ҳам.

Қримнинг “Тайган” боғида сақланаётган 2 ёшли Филя исмли шер боғ саёҳатчилари билан кўришди.
 
Экскурсия машинасини кўрган шер унинг кабинасига чиқиб ётиб олмоқчи ҳам бўлган. Бу ҳақда “Тайган” боғининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шер  ҳайдовчи ўтирган кабинага чиқишга ҳаракат қилди ва буни уддалайди ҳам. У машинани бошқаришга ҳаракат қилади. Ҳолатдан сайёҳлар қўрқишмайди, улар яна бу ҳолатни суратга олишда давом этадилар.
 
Ҳайдовчи кабинасидан ҳайдалган шер энди сайёҳлар ўтирган кабинага ҳужумга ўтади. У сайёҳларга худди мушуклардек суйкалади.
 
Видео боғнинг Youtube’даги саҳифасига жойланди.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Қрим шер ҳайвонот боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!