Абдулфаттоҳ ас-Сиси илк бор Ўзбекистонга ташриф амалга оширди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида Кўксаройда ўтказилган музокаралар бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.
Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.