...
МЕНЮ
ONLINE TV

15000 доллар! МОҚ ўзбекистонлик бодибилдингчиларга мукофот пули берди


18:57, 05.09.2018 Спорт
 4 369

Спортчилар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканлигини, билдирилаётган ишончни оқлашларини маълум қилдилар.

4 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон довруғини юксакларга кўтараётган бир қатор бодибилдингчилар билан Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчановлар учрашди.
 
Учрашувда икки карра жаҳон чемпиони, “Арнольд Классик-2018” мусобақаси ғолиби Михаил Волинкин, жаҳон чемпиони, Европа чемпионатида мутлоқ ғолибликка эришган Александр Сахаров, аёллар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Богатир Людмилалар иштирок этди.




 
“Сиз бизнинг фаҳримизсиз. Миллий олимпия қўмитаси сизларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр. Мусобақалар сонини кўпайтириб, бодибилдингни янада ривожлантирамиз. Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтараётганингиз учун сизларга миннатдорчилик билдирамиз”, деди Умид Аҳмаджонов.






 
Спортчилар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканлигини, билдирилаётган ишончни оқлашларини маълум қилдилар.
 
Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов спортчиларга эсдалик совғаларини топширди. Сўнгра уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир спортчи учун 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилишини айтиб ўтди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Михаил Волинкин Александр Сахаров Богатир Людмила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!