Крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга қимматли қоғозлар, биржа ва биржалар фаолиятига оид қонунчилик татбиқ этилмайди.
Қарорга мувофиқ, крипто-биржалар ва крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга қимматли қоғозлар, биржа ва биржалар фаолиятига оид қонунчилик татбиқ этилмайди.
Крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон ҳудудида шўъба ёки бошқа турдаги ташкилотларини очиш асосида фақатгина чет эл юридик шахсларига берилади.
Бунда уларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ валюта операцияларига нисбатан валютани тартибга солиш ҳақидаги қонунчиликнинг нормаларига татбиқ этилмайди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари солиққа тортиш объект ҳисобланмайди, улардан олинган даромад эса солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа тортиш базасига киритилмайди.
Шунингдек, крипто-биржалар кўрсатган хизматлари учун мукофот, шу жумладан крипто-активлар олиш ҳамда уларнинг мижозлардан ундириладиган миқдорини белгилаш, шунингдек крипто-активларни миллий ва чет эл валюталари орқали тасарруф этиш ҳамда бошқа крипто-активларга алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан биржа келишувларини ташкил қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланди.