...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Ўзбекистондаги стадионларнинг бирида қизиқ воқеа рўй берди


19:06, 05.09.2018 Спорт
 14 318

“Шўртан” клуби аъзоси Улдона Тўхтаева ўйиндан олдин стадионда келин саломини берди.

Ўзбекистондаги стадионларнинг бирида қизиқ воқеа рўй берди.
 
Аниқроғи, аёллар чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Шўртан Lady” – “Қизилқум Гули” ўйинида “Шўртан” аъзоси Улдона Тўхтаева ўйиндан олдин стадионда келин саломини берган.


 
Журналист Диёр Имомхўжаевнинг ёзишига кўра, аёл футболчи турмушга чиққанига бир ҳафта бўлган ва шу туфайли, ўзбек урф-одатига кўра, стадионда келин саломини берган.


 
Энг қизиқарлиси, янги келин Улдона Тўхтаева ўйин давомида голли узатма ҳам амалга оширган.

"Бу иш "қиз бола ҳам футболчи бўларканми", деб савол берадиганлар учун яхши жавоб бўлди. Оиласи билан бахтли бўлсин!", дея ёзади Диёр Имомхўжаев.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Улдона Тўхтаева Шўртан Lady келин салом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!