...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйинга бир кун қолганда Ўзбекистон термаси жиддий йўқотишга учради


19:37, 05.09.2018 Спорт
 17 877

Терма жамоа лагерига Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовлар келган.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Эктор Купер бошчилигида “Жар” стадионида машғулот олиб боряпти.
 
ЎФА Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров машғулотлар жараёнида жароҳат олган.
 
Унинг жароҳати жиддий бўлиши эҳтимоли мавжуд экани сабабли терма жамоа мураббийлар штаби футболчи чуқур тиббий текширувдан ўтиши лозим, дея ҳисоблади ва Ҳайдаровни тиббий кўрикдан ўтиш учун БААга юборди.
 
Терма жамоа лагерига легионерлар Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовлар келиб қўшилган.
 
Маълумот ўрнида, эртага “Миллий” стадионда Ўзбекистон термаси Сурия билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Азизбек Ҳайдаров Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!